Жаҳон | 19:25 / 11.01.2017
7594
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев ҳукуматдаги ваколатларни қайта тақсимламоқчи

Қозоғистон раҳбари ҳукумат тармоқлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш бўйича ишчи гуруҳини шакллантириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Ишчи гуруҳига Қозоғистон республикаси президенти маъмурияти раҳбари раҳбарлик қилади.

Унинг таркиби парламент, ҳукумат, олий суд, бошқа давлат органлари, шунингдек, ҳуқуқий жамоатчилик вакиллари, илмий ва эксперт ҳамжамияти вакилларидан ташкил топган.

Эслатиб ўтамиз, Назарбоев 15 декабрь куни президент, ҳукумат ва парламент ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш бўйича масалани кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма берганди.

Президент бу чора “мамлакатдаги ишлар учун парламент ва ҳукумат масъулияти”ни кучайтиришида қўл келади, деб тушунтирган.

Назарбоевнинг фикрича, “Қозоғистон ҳукуматни бошқариш шакли президентлик бўлган давлат бўлиб қолади”, лекин бугунги кун парламент ва ҳукумат ваколатларини эҳтимолий узайтириш ҳақидаги масалани долзарб қилиб қўйди.

Мавзуга оид