Ўзбекистон | 15:20 / 12.01.2017
16533
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг виртуал қабулхонаси очилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаролар ўз мурожаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг янгидан ташкил этилган виртуал қабулхонасига www.jk.rk.uz сайти ёки (0 361) 224-70-00 телефонига қўнғироқ қилиш орқали тўғридан-тўғри юборишлари мумкин.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу аҳолининг давлат бошқаруви органларига, бинобарин эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Мавзуга оид