Трамп сўзлари сабаб фармацевтика компаниялари 40 млрд доллар йўқотишди
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ўзининг биринчи матбуот-анжуманида АҚШ ва Европа фармацевтика компанияларини "жазо олмаган ҳолда одамларни ўлдиришда" айблади.
Унинг айтишича, АҚШда дори воситалари нархлари таннархидан ҳаддан ташқари ошириб юборилган ва буни тартибга солиш керак.
"Биз дунёда дори-дармон сотиб олувчи энг йирик давлатмиз ва улар учун мантиққа тўғри келувчи нархларга эриша олмаймиз", деб айтди Трамп.
Трампнинг бу сўзларидан кейин АҚШ ва Европадаги етакчи фармкомпаниялар акциялари нархи пастлаб кетди.
АҚШнинг етакчи фармкомпанияларининг капиталлашуви икки кун ичида 25 млрд долларга, Европа фармкомпаниялариники эса 14 млрд долларга қисқариб кетган.
2016 йил декабрида Буюк Британия антимонопол бошқармаси АҚШнинг Pfizer фармацевтик компаниясини тутқаноққа қарши дорининг нархини 2600 фоизга ошириб юборгани учун рекорд даражадаги 106,5 млн долларга жаримага тортганди.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024