Жамият | 14:18 / 15.01.2017
11316
1 дақиқада ўқилади

Хитойда казино билан шуғулланган мафиянинг 44 нафар аъзосига ҳукм ўқилди

Хитойнинг Гуанси-Чжуанск мухтор ҳудудидаги Дахуа-Яоск мухтор уездида жойлашган Хэчи шаҳри суди мафия ташкилотининг 44 нафар аъзосини казино ташкил қилганлик ва бошқа жиноятлар учун турли муддатларга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.

«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, 2010 йилдан 2014 йилгача бўлган муддат давомида гуруҳ аъзолари Ичжоу шаҳрида бир қатор зўравонлик жиноятлари содир этишган. Ҳукм қилинганлар шунингдек, товламачилик, маҳаллий корхоналар эгаларига таҳдид ва шантажлар қилиш каби жиноятлар билан шуғуллангани аниқланган. Мафиянинг даромади ойига ўртача 500 минг юанни (73 минг доллар) ташкил қилган.

Суд қарорига кўра, жиноий гуруҳ раҳбарлари 25 йил ва 22 йил муддатга қамалди. Бундан ташқари уларнинг мол-мулки мусодара этилган.

Ташкилотнинг яна 42 аъзосига 10 ойдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазолари берилган.

Мавзуга оид