Жаҳон | 08:50 / 15.01.2017
10384
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк мэри ва америкалик юлдузлар Трампга қарши намойишга чиқишмоқчи

Фото: AP

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио ва бир қатор юлдузлар, жумладан актёр Марк Руффало, кинорежиссёр Майкл Мур ва актриса Рози Перес АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг инаугурация арафасида унга қарши ўтказиладиган норозилик намойишига қўшилмоқчилар. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз Вашингтонга таҳқирлашлар ва зарарли сиёсий қарорларга қарши ҳар бир босқичда, бугун, эртага ва ҳар куни курашишимизни маълум қиламиз", деб айтган Марк Руффало.

Намойиш ташкилотчилари Нью-Йоркнинг минглаб аҳолиси Трампга тегишли Trump International Hotel and Tower биноси олдида ўтадиган намойишда иштирок этишларини кутмоқдалар.

Аввалроқ Вашингтонда 20 январда Трампнинг инаугурациясига халақит бериш мақсадида кўп минглик намойишлар ўтказилиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид