Ўзбекистон | 20:08 / 16.01.2017
18657
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари чегара масалаларини муҳокама қилишмоқда

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков 16 январда Ўшда учрашув ўтказмоқдалар.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишмоқда. 

Учрашув давомида Разаков икки томонлама ҳамкорлик ва давлатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. 

Разаков, шунингдек, аниқлаштириб олинмаган ҳудудлар бўйича позицияларни тезлик билан келишиб олиш ва давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича биргаликдаги ишларни муваффақиятли якунлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг 2016 йил декабрда Ўзбекистонга ташрифи вақтида эришилган келишувлар натижаларига кўра ўтказилмоқда.

Музокаралар 17 январда давом эттирилади.  

Мавзуга оид