Спорт | 13:34 / 19.01.2017
57027
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди

Фото: ausopen.com

Ўзбекистонлик Денис Истомин жаҳоннинг энг кучли теннисчиларидан бири сербиялик Новак Жоковични Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон вакили жаҳон рейтингининг 2-поғонасини эгаллаб турган спортчини 6:7 (8:10), 7:5, 6:2, 6:7 (5:7), 4:6 ҳисобида доғда қолдирди. 

Денис учрашув давомида 15та эйс, 54 виннерни амалга оширди.

Маълумот учун, Новак Жокович ушбу мусобақанинг 2016 йилги баҳсларида зафар қучган.

Энди Истомин тўртинчи босқичга чиқиш учун испаниялик Пабло Карреньо-Буста (30) билан куч синашади.

Суратлар манбаси: ausopen.com

Мавзуга оид