Жаҳон | 23:38 / 19.01.2017
11520
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг нопунктуал аэропортлари маълум қилинди

Фото: Shutterstock

Янги йилнинг биринчи ҳафтасида бутун дунёда 15 249 та рейс бекор қилинган ва 161 360 та рейс кечиктирилган.

Европада парвозлар жадвалидаги жиддий тўхташлар Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортда қайд қилинган.

Шимолий Америкада жойлашган Шарлотт/Дуглас 2017 йилнинг илк ҳафтасида 505 рейсни бекор қилган ва 1,3 минг парвозни кечиктирган. Бу кўрсаткичлар АҚШнинг Хартсфилд-Жексон аэропортида мос равишда 445 ва 2,5 минг рейсни ташкил қилган.

Бу ҳақда FlightStats агентлиги мутахассислари маълум қилишди. Улар 2017 йилнинг илк ҳафтасида парвозларни энг кўп бекор қилган ва кечиктирган аэропортларни аниқлашди.

АҚШнинг 40 штатида 2017 йил бошида штормдан огоҳлантириш қилинган. Шимолий Америкага бу давр ичида бекор қилинган барча рейсларнинг ярми тўғри келади (7,6 мингдан кўпроқ рейс).

Европада эса жиддий тўхташлар Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропорт парвозлар жадвалида кузатилган. Агентлик маълумотларига кўра, бу ерда 606 та рейс бекор қилинган ва 378 рейс кечиктирилган. Истанбулнинг Сабихи Гекчен номидаги бошқа бир аэропортида 91 рейс бекор қилинган ва 302 рейс кечиктирилган.

Осиёда Хитойнинг иккита аэропорти – Хэнань вилоятидаги Чжэнчжоу Синьчжэн ва Чжэндин аэропортларида муаммолар юзага келган. Иккала аэропортда умумий ҳисобда 550 та рейс бекор қилинган ва 1,1 мингта рейс кечиктирилган.

FlightStats талқинига кўра, 2016 йилнинг энг пунктуал авиакомпанияси Испаниянинг Iberia’си бўлган.

Мавзуга оид