Спорт | 03:33 / 19.01.2017
20831
2 дақиқада ўқилади

Испания кубоги. "Реал"нинг ғалабасиз серияси 3та ўйинга етди

Испания кубогининг 1/4 финалида "Реал Мадрид" ўз уйида "Сельта"ни қабул қилди. Бироз аввал 40та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни амалга оширган мезбонлар кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлишди. 

Дастлаб ҳисобни "Сельта" очди – 64-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Аспас жамоасини олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Марселонинг голи эвазига "Реал" ҳисобни тенглаштирди, бироқ орадан 1 дақиқа ўтиб, Кастро меҳмонларга ғалаба келтирган голни киритди. 

Реал Мадрид – Сельта 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар:
0:1 – 64 Аспас, 1:1 – 69 Марсело, 1:2 – 70 Кастро.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Данило (Бензема, 80), Рамос, Кроос, Каземиро, Асенсио (Мората, 53), Модрич, Васкес (Ковачич, 71), Роналду.
Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя, Диас, Эрнандес, Васс (Гвидетти, 89), Бонгонда (Систо, 87), Аспас (Гомес, 82).
Огоҳлантиришлар: Рамос (6), Диас (42), Эрнандес (45).

 

Алькоркон – Алавес 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 90 Ибаи Гомес, 0:2 – 90 Ибаи Гомес.
Огоҳлантиришлар: Ману Гарсия (40), Родригес (45), Нелсон (60), Катаи (76), Пантич (80).
Четлатиш: Бельвис (90).

Мавзуга оид