Кўп миллион долларлик фирибгарликлар учун қидирилган ўзбекистонлик Киевда ушланди
Киев суди Ўзбекистонда кўп миллион долларлик молиявий фирибгарликларни амалга оширгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда 19 январда Киев прокуратураси маълум қилди.
"Киевнинг маҳаллий 9-сонли прокуратураси прокурорининг илтимоси билан Соломенский туман суди томонидан Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқаросига экстрадицион ҳибсга олиш қўлланган", дейилган хабарда.
Эркак қўлга олинганда унинг ёнида Доминикана ва Ўзбекистон паспортлари бўлган.
Маълум қилинишича, Интерпол бош котибияти маълумотларига кўра, эркак 91 млн долларлик маблағларни ўзлаштириш, 200 млн доллар ва 271 минг евролик хорижий валютани яшириш, жиноий фаолият оқибатида олинган 77,4 млн швейцар франки (77,2 млн доллар) ва 200 минг Латвия лати (302,9 минг доллар) кўринишидаги даромадни легаллаштиришда гумон қилиниб халқаро қидирувда бўлган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг мутассади идораларидан жиноятчининг Ўзбекистонга топширилиши бўйича тегишли сўров билдирилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024