Жамият | 09:45 / 20.01.2017
13511
1 дақиқада ўқилади

Видео: Бодроқ тайёрланиш жараёни 1250 маротаба секинлаштириб кўрсатилди

YouTube'даги Warped Perception канали ажойиб видеони тақдим этди. Унда маккажўхори донининг бодроққа айланиши тасвирланган. Шу билан бирга, жараён одатий вақтга қараганда 1250 маротаба секинроқ қилиб кўрсатилди. Бу Phantom v2512 камераси ёрдамида амалга оширилган.Ролик муаллифларидан бирининг аниқлик киритишича, секинлаштирилган суратга олиш жараёни инсонга “одатда кўрмайдиган ва борлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаган олам ичига назар солиш имконини беради”.