Жаҳон | 21:55 / 21.01.2017
8035
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон жанубидаги полиция бўлимига ҳужум оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қандахор вилоятидаги Майванд уездида жойлашган полиция бўлимларидан бирига ҳужум қилди.

Жанг оқибатида 43 киши, жумладан полициянинг 16 ходими ҳалок бўлган. 

Полиция бошқармаси вакили Зия Дуранийнинг айтишича, толиблар Сур Багал туманидаги полиция бўлимига 4 та колонна бўлиб ҳужум қилишган. Ҳужум қилганлар орасида хорижий жангарилар ҳам бўлган.

Вақтида етиб келган кўмак эвазига ҳужум қайтарилган.

Мавзуга оид