Жаҳон | 10:31 / 24.01.2017
29194
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хитой Россия билан чегарага яқин ҳудудда қитъалараро ракеталарини жойлаштирди

Хитой Россия билан чегарада жойлашган Хэйлунцзян шимоли-шарқий вилоятида ўзи ишлаб чиқарган DF-41 қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштирди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, янги ракета мажмуалари фотосурати интернетда пайдо бўлган.

"Тақдим этилган маълумотга кўра, суратлар Хэйлунцзян вилоятида олинган. Ҳарбий таҳлилчилар бу DF-41 стратегик ракета бригадаси бўлиши мумкин, деган тахминни илгари суришди. У Хитой шимоли-шарқида жойлаштирилган", - таъкидлайди газета.

Global Times’нинг ёзишича, бир қатор ОАВ суратларнинг эълон қилиниши АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация билан боғлиқ эканини маълум қилган. "Уларнинг фикрича, бу Пекиннинг Трамп томонидан Хитой ҳақидаги иғво баёнотларига жавоби бўлиши мумкин", - ёзди нашр.

Нашр фикрича, "АҚШ ХХР қуролли кучларига етарли даражада ҳурмат билан қарамаган", кўплаб юқори лавозимли америкалик ҳарбийлар эса "ўз мушаклари  ҳақида кеккайиб мақтанишган". "Хитойнинг ядро салоҳияти шунчалик кучли бўлиши керакки, дунёдаги исталган мамлакат у билан ҳарбий тўқнашувдан чўчиб туриши лозим", - қўшимча қилган газета.

"Хитойнинг DF-41 бўлган пайтдаги образи ташқи дунё нигоҳида ўзгача кўринади. DF-41’нинг вазифаси ҳам шунда", - таъкидлайди газета. "У (ракета комплекси – таҳ.) "Хитой таҳдиди назарияси"нинг пайдо бўлишига олиб келмайди. У фақатгина Хитой халқ-озодлик армияси нуфузини янада оширади", - дея хулоса қилди Global Times.

DF-41 Хитой ракета-ташувчи технологиялари академияси томонидан ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, у ўзига 10-12 индивидуал қаратилган ядро блоклари жойлаштирилган ажралувчи бош қисми билан жиҳозланган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, DF-41’нинг максимал парвоз масофаси 14 минг километрга тенг.

Мавзуга оид