Фан-техника | 16:50 / 24.01.2017
21408
1 дақиқада ўқилади

Видео: Nokia 6 ва iPhone 7 Plus фотокамералари таққосланди

Финляндиянинг HMD Global компанияси Nokia бренди остида мобил қурилмаларни тақдим этиб, электроника бозорига чиқишга қарор қилди. Биринчи чиқарилган смартфон - Nokia 6 ҳозирча фақатгина Хитойда оммалашди. У ерда янги ускуна бир дақиқа ичида сотиб бўлинган.

Смартфоннинг 245 АҚШ долларилик нархи машҳур номга эга бўлган ўртача кучга эга қурилма учун унчалик қиммат эмас. Шунингдек, Nokia 6’да 16 мегапикселли асосий камера бўлиб, f/2.0 диафрагамага эга. Бир қатор мутахассислар фин янгилигини Apple’нинг янги iPhone 7 Plus смартфони билан таққослаша бошлашди. Унда асосий иккиталик 12 Мп.лик камера бўлиб, f/1.7 диафрагма эга. Қурилмаларнинг турли ёритиш даражаларида ишлашини қуйидаги видеоролик орқали баҳолаш мумкин.

Мавзуга оид