МДҲ кузатувчилари Туркманистон президенти сайловларини мониторинг қилишни бошлашди
Туркманистон таклифи билан Ашхободга етиб келган МДҲ кузатувчилари Туркманистон президенти сайловларини мониторинг қилишни бошлашди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди.
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси кўмагида кузатувчилар Ашхободда ўз штабларини очдилар.
Сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссиясидаги учрашувда кузатувчилар МСК томонидан ўтказилаётган тадбирлар режаси, сайлов комиссиялари таркиби, сайлов ҳужжатлари намуналари, жойларда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.
МДҲ кузатувчилари раҳбари Виктор Гуминский кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини умумқабул қилинган халқаро меъёрлар асосида, мустақил равишда, давлатнинг ички ишларига аралашмасдан амалга оширишини маълум қилди. Унинг айтишича, миссиянинг вазифаси Туркманистонда эркин ва демократик сайловларни ўтказишда кўмак беришдан иборат.
Президентлик сайловларига, шунингдек, Европа давлатлари ва бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, МДҲ, ШҲТ ва ЕХҲТдан кузатувчилар таклиф қилинган. Улар сайловолди кампанияси ва сайловлар куни овоз беришнинг боришини кузатиш имконига эга бўладилар.
Туркманистондаги президентлик сайловларининг боришини сиёсий партиялар, жамоатчилик бирлашмалари ва президентликка номзодлардан 3223 нафар кузатувчи мониторинг қилади.
Ушбу лавозимга 9 номзод, жумладан амалдаги президент Гурбангули Бердимухамедов даъвогарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024