Жаҳон | 00:54 / 26.01.2017
5210
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Қозоғистон парламенти ролини жиддий кучайтириш режалаштирилмоқда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев унга таклиф қилинаётган конституцион ислоҳотларга кўра, мамлакат президенти ҳокимият бўғинлари устидан олий ҳакам ролини бажаришини айтди.

"Таклиф қилинаётган ислоҳотнинг моҳияти ҳокимият ваколатларининг жиддий қайта тақсимланиши, сиёсий тизимнинг демократлашувидан иборат. Президент учун стратегик вазифалар, ҳокимият бўғинлари ўртасидаги муносабатларда олий ҳакам роли устувор бўлади", деб айтди Назарбоев Қозоғистон телеканаллари эфирида.  

Унинг айтишича, давлат раҳбари "ташқи сиёсат, миллий хавфсизлик, мудофаа қобилиятига эътиборни мужассамлаштиради". 

Шунингдек, ушбу ислоҳотлар доирасида мамлакат парламенти ролини жиддий кучайтириш режалаштирилмоқда. Сайловларда ютган партия вазирлар маҳкамасини шакллантиришга ҳал қилувчи йўсинда таъсир қилади. 

Назарбоевнинг айтишича, парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги ролини кучайтириш, "вазирлар маҳкамасининг депутатлик корпуси олдидаги жавобгарлигини ошириш" лозим.  

Шундан келиб чиқиб, Назарбоев ҳукумат аввалгидек президент олдида эмас, парламентнинг янги сайланган қуйи палатаси олдида ваколатини топширса, қонунан тўғри бўлишини айтди. 

Мавзуга оид