Жамият | 15:48 / 26.01.2017
38155
1 дақиқада ўқилади

«Оскар» олган энг кассабоп фильмлар номи маълум қилинди

The Wall Street Journal газетаси тарихда «Оскар» мукофотини олган энг кассабоп фильмлар рўйхатини эълон қилди. Гап «Энг яхши фильм» номинацияси бўйича мазкур мукофотни қўлга киритган кинокартиналар ҳақида бормоқда.

Биринчи ўринни 1939 йилда ишланган «Шамолларда қолган ҳисларим» фильми эгаллади. У маҳаллий прокатда 1,7 млрд доллар пул ишлаб топган.

«Шамолларда қолган ҳисларим» (1939)

Иккинчи ўринда эса «Мусиқа товуши» (1965) 1,23 млрд доллар жамғарган ҳолда бормоқда. «Титаник» (1997) эса 1,17 млрд доллар билан учинчи ўринни банд этган.

«Мусиқа товуши» (1965)

Кучли бешликка, шунингдек, «Бен-Гур» (1959) 848 млн доллар ва «Фириб» (1973) 771 млн доллар билан кирган.

«Титаник» (1997)
«Бен-Гур» (1959)
«Фириб» (1973)

Мавзуга оид