Жамият | 18:45 / 26.01.2017
89445
2 дақиқада ўқилади

Видео: Фолбинни яширин камера орқали фош қилишди

Бугун маҳаллаларда ёки кўп қаватли уй биноларидаги фолбинларнинг эшиги олдида навбатда турган кишиларни тез-тез учратиш мумкин.  Уларнинг худдики мушкулини осон қилишга шайланган фолбинлар ҳам афсуски кўплаб топилади.

Гўёки одамлар оғирини енгил қилишга бел боғлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг асл мақсади пул топишдир. 

Бугун энг бозори чаққон фолбинга тушадиган кунлик даромадни тахминан ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз – 1 кунда 10 киши кириши учун 21 минг сўмдан. 10ни эса 21 мингга кўпайтирамиз – 210 000 сўм. 

Бешта ишларни юритадиган дуолар – 300 АҚШ доллари. Бешни 300га кўпайтирамиз – 1500 АҚШ доллари. Бешта иссиқлик дуоси – 200 АҚШ доллари. Бешни 200га кўпайтирамиз – 1000 АҚШ доллари. Бешта совуқлик дуоси – 200 АҚШ доллари. Бешни яна 200га кўпайтирамиз – 1000 АҚШ доллари.

Даромаднинг жами кўрсаткичларини чиқаришни ўзингизга ҳавола қилдик. Биз эса фолбин мижозига айланган кишиларнинг қанча машаққатлар билан топган ҳалол даромади ўз оиласига эмас, фолбиннинг мавҳум башоратлари-ю, дуо жодуларига сарф бўлаётганини эслатиб қўймоқчимиз, холос.

Қуйида Тошкент шаҳридаги фолбинлардан бирининг яширин камера орқали фош қилиниши ёзиб олинган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.


 

Мавзуга оид