Жамият | 20:54 / 27.01.2017
153043
3 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё президентларининг фарзандларидан ким сиёсатда?

Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг фарзандларидан кимлар сиёсат билан шуғулланмоқда? Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

Имомали Раҳмон ўғли билан

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўзининг тўнғич ўғли Рустам Имомалини Душанбе шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади. Бунгача 29 ёшли Рустам Имомали давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигига раҳбарлик қилган эди. 

1987 йилда туғилган Рустам МДҲ ҳудудидаги энг ёш генерал ҳисобланади. У, шунингдек, серқирра фаолиятида инвестициялар ва давлат мулки қўмитасида ишлашга, Тожикистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари бўлишга улгурган. Рустам «Истиқлол» футбол клуби ташкилотчиси ва хўжайинларидан биридир.
 
Янги лавозимга тайинланган Рустам қатор кадрлар алмашинувини амалга оширишга ҳам улгурди ва ишхонасини Тожикистон президенти саройига кўчирди. 

Умуман, Имомали Раҳмоннинг 9 нафар фарзанди: 7 қизи (Феруза, Озода, Рухшона, Тахмина, Парвина, Зарина ва Фарзона) ҳамда икки ўғли (Рустам ва Сомон) бор.

Тожикистон президентининг иккинчи қизи Озода 2009 йилда мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди. 2016 йил 27 январда президент маъмурияти раҳбарига айланди. 

Сардор Бердимуҳамедов (ўнгда)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор 2016 йил ноябрида мамлакат парламенти Мажлис депутатлигига сайланди. Сардор Бердимуҳамедов Ахал вилояти 24-«Душак» сайлов округидан депутатликка муносиб кўрилди. 

Бундан аввалроқ, Туркманистон раҳбарининг ўғли махсус қарор билан республика ТИВ тузилмасида махсус лавозимга эга бўлди. 2015 йил июль ойи охирларида Сардор докторлик диссертациясини ёқлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бир ўғли (Сардор), уч қизи бор. 

 

Ўзбекистон Республикасининг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг икки қизи (Саида ва Шаҳноза) ҳамда бир нафар ўғли (Алишер) бор. 

Шавкат Мирзиёев оиласи билан

2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида, овоз бериш участкасида олинган суратда чапдан ўнгга: Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси, Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова, Шавкат Мирзиёев ўғли Алишер ва неваралари билан, катта қизи Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи билан ва қизи Шаҳноза Мирзиёева-Ҳошимова турмуш ўртоғи билан.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг иккинчи никоҳидан ўғли Қодир ва қизи Алия бор. Биринчи никоҳидан эса тўрт фарзанд: ўғиллари Сейитбек, Сейтек ва эгизак қизлар Диана ва Динараларнинг отаси ҳисобланади. Уларнинг сиёсат билан шуғулланаётганига доир хабарлар мавжуд эмас. 

Мавзуга оид