Жаҳон | 19:14 / 27.01.2017
39684
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Трамп нимани муҳокама қилишлари маълум бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин телефон орқали мулоқотда “радикал террорчиликни қандай қилиб йўқ қилиш” ҳақида суҳбатлашишади. Унинг давомида, шунингдек, бир қатор бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади, деб хабар берди Трамп маслаҳатчиси Келлианн Конуэй CBS телеканалига берган интервьюсида.

"Ўйлашимча, улар икки мамлакат ўртасидаги радикал террорчиликни йўқ қилиш масаласи бўйича қўшма ишни муҳокама қилишади", - деди у.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин шанба куни кечқурун Трамп билан телефон орқали суҳбатлашишини тасдиқлади. Режалаштирилишича, томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати параметрлари юзасидан ҳам фикр алмашишади.

Мавзуга оид