Ҳондурасда хўрозни қамаб қўйишди
Ҳондурасда хўрозни қамаб қўйишди. Жонивор Трухильо шаҳрида истиқомат қилувчи икки қўшни ўртасидаги жанжалга сабаб бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Можаро эркак ўз ҳовлисида қўшнисининг хўрозини кўриб қолгани туфайли бошланган. Унга жонивор дарахтларга чиқишга уриниб, катта шовқин кўтаргани ёқмади. Бу эса хўроз эгасининг ғазабига сабаб бўлди ва эркаклар жанжаллашиб кетган. Улардан бири бошқасини ўлдириш билан таҳдид қилганда эса қўшнилар полицияни чақиришган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари баҳслашганларга эътибор ҳам бермай, хўрозни тутиб, қамоқхонага олиб кетишди. Улар эркаклар ярашиб олишгач, жониворни қайтариб беришга ваъда қилишди.
Хўрознинг панжара ортидаги суратлари Ҳондурасдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Тасвирлардан бирида полициячилар унинг панжасига махсус ёрлиқ осаётганликларини кўриш мумкин. Бошқа бир кадрда эса унинг қамоқхона камерасида тургани тасвирланган.
Аввалроқ Шотландиянинг Данди шаҳрида полиция йўл ҳаракати қоидасини бузган ва йўлни рухсат этилмаган жойдан кесиб ўтаётган товуқни қўлга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
19:55 / 01.12.2021
Ҳондурасда президент лавозимини илк бор аёл киши эгаллайди
14:02 / 12.10.2020
Ўртасаройда карантин қоидаларини бузиб, хўроз ўйинларида қатнашган 124 нафар шахс ушланди
08:40 / 19.05.2020
Андижонда ноқонуний «хўроз ўйини»ни ташкил қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:38 / 23.12.2019