Иқтисодиёт | 14:50 / 29.01.2017
35201
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ҳаво ва темир йўлларининг йўлкира нархлари икки карра арзонлаштирилди

Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чоралари белгиланди. Дастурда ажратилган молиявий ёрдам миқдорини 1,5 баробар ошириш ҳисобига кам таъминланган оилалар, қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилди. 

Ёлғиз яшовчи фуқаро ва нафақа олувчилар, имконияти чекланган инсонлар бошқарадиган оилаларга энг кам иш ҳақининг икки баробаридан беш баробаргача бўлган миқдорда моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилди. 

Вилоят аҳолиси учун ҳаво йўллари ва темир йўллари транспорти йўлкира нархлари икки маротаба  арзонлаштирилди. 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун 2017 йилнинг ўзида 22 миллиард сўм ажратилади", - деди давлат раҳбари. 

Мавзуга оид