Спорт | 17:31 / 29.01.2017
9280
1 дақиқада ўқилади

Welcome back, King! Рожер Федерер 18 марта «Улкан тож»да ғалаба қозонган биринчи теннисчига айланди

Швейцариялик Рожер Федерер (17) Австралия очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари финалида испаниялик Рафаэль Надални (9) 6:4, 3:6, 6:1, 3:6, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.

Қайд этиш жоизки, бу Федерернинг теннисчилик фаолиятида «Катта дубулға» туркумида қўлга киритган 18-совринидир. 

Шу вақтга эркаклар ўртасидаги ҳеч бир теннисчи 18 бор «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда ғалаба қозонмаганди. Федерер бу маррани забт этган биринчи теннисчи бўлди.

Мавзуга оид