Ўзбекистон | 14:56 / 30.01.2017
33623
2 дақиқада ўқилади

Самарқандлик ёш оила уч фарзанддан сўнг уч эгиз кўрди

Соғлом фарзанд келажак пойдеворидир. Етилиб келаётган ҳар бир ёш авлод Ватаннинг, жамиятнинг янада мустаҳкамлаш бўлишига замин яратади. Соғлом она ва соғлом бола камолоти Ўзбекистонда сиёсий даражага кўтарилган мавзулардан биридир. Зеро соғлом онадан, албатта, соғлом бола дунёга келади.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан, ҳозирда пойтахтда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Маматов Бахтиёр ва унинг рафиқаси Тўраева Дилсўзларнинг оиласида 2016 йилнинг 15 сентябри ўзгача келди. Ёш оилада уч нафар эгизак дунё юзини кўрди. Бу бир ҳайрат, аммо ҳар иккиси 28 ёш бўлган оиланинг бундан олдин ҳам уч нафар фарзанди бор эди. айни дамда олти нафар фарзанднинг барчаси соғлом вояга етмоқда.

“Бизнинг уч нафар фарзандимиз бор эди. Яхши ниятла яна бир ўғил фарзанд кўришни мақсад қилган эдик”, дейди Маматов Бахтиёр. “Аммо Яратганнинг инояти экан, бизга уч нафар эгиз фарзанд туҳфа этди. Айни дамда фарзандларимнинг ҳам, онасининг ҳам аҳволи яхши. Эгизларнинг каттасига Биринчи Президентимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туфайли, қолаверса, фарзандим улғайиб, у кишидек ватанпарвар, жасур, илмли киши бўлиб етишиши учун яхши ниятла Исломжон дея исм бердик. Иккинчи ва учинчи эгизлар қиз бўлди. Уларнинг бирига Имона, иккинчисига эса Имрона, дея исм қўйдек”.

Дарвоқе, ушбу бахтиёр отанинг тўнғич фарзанди Лайлонинг ёши 9 да. Иккинчи фарзанди Амржон 7 га қадам қўйди. Ясинабону эса 5 ни қаршилади.

Дунё мўъжизаларга бой. Яратганнинг неъмати бисёр. Ушбу бахтиёр оилага қараб ҳавас қиладиганлар кўп. Умид қиламизки, ушбу жажжи болажонлар келажакда комил инсон бўлиб вояга етишади, ўз эли, ўз халқи хизматида, қолаверса, ота-она хизматида камарбаста бўлишади.

Мавзуга оид