Трамп АҚШнинг муҳим халқаро келишувдан чиқиши ҳақидаги фармонни имзоламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг иқлимни сақлаш бўйича халқаро келишувдан чиқиши ҳақидаги фармонни имзоламоқчи. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Майрон Эбелл маълум қилган.
Мухбирнинг бу қачон юз бериши ҳақидаги саволига Эбелл "бундан умуман бехабарлигини" айтган. Унинг айтишича, Трамп "буни эртагаёқ амалга ошириши мумкин".
Трамп сайловолди пойгаси доирасида Иқлимнинг ўзгариши бўйича Париж келишувини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтган. Унинг фикрича, АҚШнинг экология соҳасидаги қадамлари мамлакатнинг энергетика соҳасига салбий таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, Трамп президент этиб сайланса, энергетикачиларга кўмир қазиб олиш, сланецли нефть каби соҳаларда иш ўринларини қайтаришга ваъда берганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024