Жамият | 10:55 / 01.02.2017
11450
1 дақиқада ўқилади

Ҳинд ҳарбий мотоциклчилари кўрсатган трюклар профессионалларни ҳам ажаблантирди

Ҳиндистон яқинда Республика кунининг 68 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан катта парад уюштирилди.

Шоуда ҳарбий полиция мотоциклчилари ҳам иштирок этишди. Улар кўрсатган томошалардан "оғиз ланг очилиб қолиши турган гап". Қуйидаги видеони кўриб, бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Тасаввур қилиб кўринг, мотоциклда бундай ҳолатда бунча узоқ вақт юриш учун қанчалик куч ва эпчиллик керак?!

Ҳиндистонда Республика куни миллий байрам бўлиб, 1950 йил 26 январдан бери нишонланиб келинади. 

Мавзуга оид