Жаҳон | 14:04 / 01.02.2017
5898
2 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Жанубий Корея президентлиги учун номзодини қўйиш фикридан қайтди

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Жанубий Корея давлат раҳбарлиги учун курашмасликка қарор қилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда республиканинг YTN телеканали хабар қилмоқда. Пан Ги Мун 1 февраль куни мамлакат парламентидаги консерватив партиялар вакиллари билан учрашувдан сўнг, шундай баёнот берган.
 
Аввалроқ, БМТнинг 72 ёшли собиқ бош котиби ўзининг президентлик сайловидаги иштирокига доир расмий баёнот бермаган бўлса-да, бир неча маротаба шундай имкониятга эга эканлигини шаъма қилган эди. Январь ойи ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровга кўра, Пан Ги Мун республикадаги президентлик сайловига эҳтимолий номзодлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Рейтингни мухолифатнинг собиқ етакчиси Мун Чжэ Ин 31 фоизлик овоз билан бошқармоқда. Пан Ги Мун ундан 11 фоиз ортда қолган. 

2016 йилнинг сўнгги кунида Пан Ги Мун БМТ бош котиблигини тарк этган эди. Унинг ўрнини Португалия собиқ бош вазири Антониу Гутерриш эгаллади.

Пан Ги Мун халқаро ташкилот бош котиблигига сайлангунга қадар 2004-2006 йилларда Жанубий Корея ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири бўлган. 

Мавзуга оид