Ўзбекистон | 18:39 / 04.02.2017
24664
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида Мирзаобод тумани ҳокими алмашди

4 февраль куни Халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилган. Туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Баратбоев Абдурасул Саидмуратович вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг туман ҳокими вазифасига Мирзақулов Ботир Қозоқбоевич номзодини тайинлаш тўғрисидаги таклифини муҳокама этишди. Якунда ушбу номзод Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Мавзуга оид