Спорт | 01:05 / 05.02.2017
6264
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Кейннинг голи «Тоттенҳэм»ни 2-ўринга олиб чиқди

Англия премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Тоттенҳэм» ўз уйида «Мидлсбро»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Ҳарри Кейн Сонг Хёнг Минга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин Маурисио Почеттино шогирдлари 50 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринга чиқиб олишди. Жамоа учинчи ўринда бораётган «Арсенал»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда. «Мидлсбро»да эса 21 очко мавжуд бўлиб, жамоа 15-поғонани эгаллаб турибди.

Англия премьер-лигаси, 24-тур

Тоттенҳэм – Мидлсбро 1:0 (0:0)
Гол:
Кейн (58, пенальти).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Дембеле, Ваньяма, Алли (Уинкс, 88), Дайер, Эриксен, Кейн (Янссен, 90), Сон Хын Мин (Сиссоко, 81).
Мидлсбро: Вальдес, Чемберс, Фабио, Эспиноса, Гибсон, Форшоу (Гедиура, 62), Клейтон, Траоре (Бэмфорд, 79), де Рон, Даунинг (Стуани, 62), Негредо.
Огоҳлантириш: де Рон (38).

Мавзуга оид