Жаҳон | 23:05 / 05.02.2017
13177
1 дақиқада ўқилади

Бельгияликлар териси остига чиплар киритилган илк одамлар бўлдилар

Бельгиянинг Newfusion компанияси ўз ходимлари терилари остига электрон чиплар киритди. 

Бу қурилма ёрдамида ходимлар офис эшикларини оча оладилар. Чип биринчи навбатда калит вазифасини бажаради. Бундан ташқари, қурилма компьютер техникаси ва бошқа оргтехникадан фойдаланиш имконини беради.

Тери остидаги "калит" ходим ҳақида шахсий маълумотларни сақлайди. Микропроцессор ўлчами бўйича гуруч бошоғидек келади, нархи эса 100 еврога яқинни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Soir нашри.

Тери остига чип киритилиши Бельгияда биринчи марта қўлланилмоқда.

Мавзуга оид