Light | 17:23 / 06.02.2017
33490
5 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг сирли ва бетакрор шаршаралари

Ниагара, Игуасу, Виктория шаршараси. Булар сайёрамиздаги энг ғаройиб масканлардан бўлса керак. Саёҳат вақтини олдиндан режалаштирилмаса, уларни кўп сонли сайёҳлар орасидан суратга олиш қийин кечади.

Кичик шаршаралар ҳам унутилмас таассуротлар қолдиради, айниқса туманли жунгли, улкан қоялар ва какофония товушлари табиатнинг ажойиб мўъжизаси эканига ишонч ҳосил қиласиз. Bloomberg у қадар машҳур бўлмаган, лекин диққатга сазовор шаршаралар ҳақида мақола тақдим этди.

 

Эквадорнинг тропик ўрмонида жами 19 шаршара мавжуд

Эквадорнинг туман билан қопланган тропик ўрмонида шаршаралар кўп. Маҳаллий курортлардан бирининг гидлари 19 сув оқимидан иборат каскадни аниқлашди. Бу ерда ҳар куни олти кишидан иборат гуруҳлар экскурсия қилади. Барча шаршаралар орасида энг бетакрори Магнолия бўлса керак, зеро айнан шу ерда "табиий жакузи" жойлашган.

 

Сумба оролининг сирли шаршаралари, Индонезия

Сумба — оддий сайёҳлар камдан-кам ҳолларда борадиган Индонезиядаги ороллардан бири. Шаршаралар Ва­ну­ка­ка водийсидан 45 дақиқалик йўлда, оролнинг жанубий қирғоғида жойлашган. Саёҳатдан кейин асосий манзил - 300 метрлик қоялар каскадигача бир ярим соатлик йўл босиб ўтишга тўғри келади, бу қоялардан тушувчи шаршаралар кўм-кўк кўрфазга қуйилади.

 

Кауаи оролининг Юра шаршаралари, Ҳавайи

Ғалати ном, шундай эмасми? Бироқ оригинал номини талаффуз қилиш қийин — Ма­на­ва­ио­пу­на. Сайёҳларга қулайлик туғдириш учун шаршаралар номи Стивен Спильбергнинг машҳур фильми шарафига соддалаштирилган. Бу шаршараларни айнан унинг фильми танитган. Яқин вақтгача Юра шаршараларини Кауаи тоғининг юқори чўққиларида жойлашгани учун уларни кўришнинг мутлақо иложи йўқ эди. Энди эса у ерга вертолётларда чиқиш мумкин. Гидлар сизларни 120 метрли шаршараларнинг асосига олиб боришади ва қаердан бетакрор суратларни муҳрлаш мумкинлигини кўрсатишади.

 

Орхон шаршараси, Мўғулистон

Мўғулистон чўллари бўйлаб отда кезиб, бу ерда шаршара бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Қишда эса янада ноёб манзарага гувоҳ бўлиш мумкин, чунки Мўғулистон қорли мўъжизалар ўлкасига айланади, олти метрли Орхон эса музлайди. Бироқ у айнан шу кўринишда бетакрор манзара касб этади.

 

Балининг "сирли" шаршаралари

Балининг кўплаб курортларида у қадар машҳур бўлмаган шаршаралар талайгина. Гидларга мурожаат қилинг, улар сизни "сирли" рўйхат билан таништиришади. Баъзан бу шаршараларга етиш учун жунгли бўйлаб пиёда юришга тўғри келади, шунинг учун яхшиси маҳаллий кузатувчилардан бирининг хизматларидан фойдаланганингиз маъқул.

 

Мачу-Пикчу шаршаралари, Перу

Инкларнинг сирли шаҳарлари ёнида кам танилган икки шаршара мавжуд. Биринчи, номсиз каскад пиёда йўл охирида (Inkaterra Machu Picchu Pueblo меҳмонхонаси олдида), Агуас­ка­льен­те­сда жойлашган. Гидлар сайёҳларни сирли йўл бўйлаб олиб боришади ва йўл-йўлакай инкларгача бўлган давр петроглифларини кўрсатишади. Меҳмонхона ва Ма­чи-Пик­чу ўртасидаги йўлнинг ярмида иккинчи шаршара - Ман­дор жойлашган. Ма­чи-Пик­чуга саёҳат бир неча соат давом этади, унда сизларга ранг-баранг тўтиқушлар, яшил сойкалар ва сўзамол гидлар ҳамроҳлик қилади.

 

Хеллемоботн шаршараси, Норвегия

Энг машҳур шаршаралар баландлиги билан ажралиб туради, буниси эса Норвегиянинг энг чекка шимолида жойлашган бўлиб, ўзининг горизонталлиги билан диққатга сазовордир. Яқинда гидлар шаршара асосига тўғридан-тўғри олиб борувчи тикка йўлни топишди. Шундай экан, энди бу "қайноқ" сув оқимларини яқиндан кузатиш имкони мавжуд.

 

Пикник шаршараси, Таиланд

Шаршара остида пикник уюштириш - таваккалга асосланган ғоя. Бироқ Таиланднинг одам кам яшовчи Ко Куд оролида жойлашган ҳашаматли курортлардан бири меҳмонларга ажойиб тунги учрашув ўтказишни таклиф қилади. Кичик каскад олдида икки киши учун романтик учрашувга буюртма бериш мумкин, шаршара томчилари бу ерда кечки  таомдан баҳраманд бўлишга халақит бермайди.

Мавзуга оид