Рустам Эмомали Душанбеда янги акцияни йўлга қўйди
Тожикистон пойтахтида 150 кун ободончилик даври деб эълон қилинди. Бу ҳақида news.tj сайтида хабар берилди.
Акция 1 февралдан 27 июнь - Тожикистон миллий бирлик кунига қадар ўтказилади. Айнан тинчлик келишуви имзоланганининг 20 йиллиги шарафига пойтахт раҳбари Рустам Эмомали ушбу акция ҳақида эълон қилди.
Душанбе ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, акция "Душанбени ободонлаштириш – пойтахт аҳолиси вазифаси" номи остида ўтмоқда.
Ҳокимлик томонидан имзоланган қарорга кўра, шаҳар маъмурияти, пойтахт ташкилотлари ва корхоналари ўзларига қарашли ҳудудлар, кўчалар ва йўлакларни кўкаламзорлаштириш бўйича чоралар кўришлари керак бўлади.
Ҳоким пойтахт туманлари раҳбарларига ҳудудларда мамлакат биологлари тавсия қилган дарахт ва гул кўчатларини экишни ташкиллаштириш вазифасини берди.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024