Ўзбекистон | 08:47 / 08.02.2017
126211
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев: “Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда”

Фото: uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича тўхталди. 

“Барча туғуруқхоналар бош шифокорларини чақириб гаплашасизлар. Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда. Буни йиғиштириш керак. Мен огоҳлантирмоқдаман: бир ойдан кейин жуда катта тизим ишлайди, айнан туғуруқхоналар ва барча тиббий муассасалар бўйича. Мен бугун сизларни огоҳлантирмоқдаман. Ҳеч ким ҳеч кимни ҳимоя қилмайди Адҳам Илҳомович. Биз шундай технологияни амалга татбиқ этмоқдамизки, ҳаммасини эшитамиз, ҳаммасини кўрамиз. Туғуруқхоналарда эса ҳаммаси эскича давом этмоқда. Керак бўлса туғуруқхоналар сонини ошириш лозим. Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғуруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта, туғдирганга пул бериш керак... Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норози”, деди Шавкат Мирзиёев.

Туғуруқхона хизматларига норасмий "ставкалар"нинг қўйилиши қай даражада тўғри?

Мавзуга оид