Ўзбекистон | 16:31 / 09.02.2017
19468
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қўнғирот туманининг собиқ ҳокими, подполковник Зияватдин Заитов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — ижтимоий ва молиявий таъминот хизматининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берган

2016 йилнинг сентябрида Айтбай Темирханов вақтинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланганди

Зияватдин Заитов 2016 йилнинг октябрига қадар Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид