Ўзбекистон | 21:36 / 09.02.2017
21552
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ИИВ Тошкентдаги ёнғинлар ҳақида: «Сабаблар аниқланмоқда»

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент шаҳрида 7 ва 8 февраль кунлари юз берган икки ёнғин ҳақида ахборот берди.

«7 февраль куни Тошкентдаги «Манас» ресторанида юз берган ёнғин оқибатида 380 квадрат метр майдонда ўтов қилиб қурилган айвон ва жиҳозлари ёнган.

Ёнғин қўшни бинога тарқалишидан «Паризод» компаниясига қарашли бинонинг 370 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган.

8 февраль куни эса шаҳарнинг Олмазор туманида жойлашган «Уста ширин савдо» компаниясига қарашли 6, 7 ва 8-сонли савдо дўконларида ёнғин содир бўлиб, жами 100 квадрат метр майдонда қурилиш маҳсулотлари, жиҳозлари ҳамда том ва шифт қисмлари ёниб зарарланган.

Ёнғин ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғинларнинг сабаби аниқланмоқда», — дейилган ИИВ хабарида.

Мавзуга оид