Жамият | 14:28 / 10.02.2017
17524
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида Алишер Навоий таваллуд топган сана кўтаринки руҳда ўтказилди

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 576 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.

Улуғ мутафаккир номи билан аталувчи Навоий вилоятида ҳам 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун кўтаринки руҳда ўтказилди. Дастлаб кенг жамоатчилик вакиллари, навоийшунос олимлар, корхона, ташкилот, муассаса жамоалари ҳамда ёшлар томонидан вилоят марказидаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида қад ростлаган улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, шоир даҳосига муносиб эҳтиром кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмат хабар бермоқда. 

Алишер Навоий таваллуди муносабати билан “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган вилоят байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар, намойиш этилган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор К.Турсунов иштирок этди ва барчани қутлуғ сана билан табриклади. 

Мавзуга оид