Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ипакчиликка ихтисослаштирилган корхона лойиҳасини бориб кўрди
Ўзбекистон президенти Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Ангор туманида Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган Huashen Silkworm Pro масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатган.
Жорий йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган янги корхона ипак қурти етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда 3 минг 700дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Сурхондарё вилояти Ўзбекистонда ипакчилик соҳасида катта тажрибага эга. 2016 йили 3 минг 394 фермер хўжалиги томонидан қарийб 1 минг 553 тонна пилла етиштирилди.
Давлат раҳбари мазкур лойиҳа билан танишар экан, Сурхон воҳасида серҳосил ипак қурти парваришлаш учун табиий иқлим ва қулай шароитлар етарли эканини таъкидлади.
Янги корхона мамлакатимиз ипакчилик саноатини сифатли хомашё билан таъминлашга, воҳа аҳолиси учун янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024