Ҳиндистондаги қумдан ясалган қаср Гиннесс рекордлар китобига кирди
Ҳиндистонда қумдан дунёдаги энг баланд қум қасри қурилди. Унинг баландлиги 15 метр келади.
Қум қасри 9 кун давомида барпо этилган. Унинг асосий ғояси тинчликдан иборат. Шунинг учун қасрдаги бош рамз қилиб тинчликни билдирувчи кабутар олинган. Унда шунингдек Махатма Ганди, Нельсон Мандела ва Будда сиймолари акст этган. Қасрнинг муаллифи Ҳиндистонда қум бўйича таниқли рассом, маҳаллий университетлардан бирининг ўқитувчиси Сударсан Паттнайк ҳисобланади. Унга бу ижод маҳсулини яратишда талабалари ёрдам берган. Қум қасрини барпо этишга 45 кишининг меҳнати сингган. Ушбу қум қасри Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Таъкидланишича, аввалги бундай рекорд АҚШда қайд қилинган.
Мавзуга оид
22:19 / 24.09.2024
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
14:50 / 24.09.2024
Ўзбекистонда таҳсил олаётган ҳиндистонлик ёшлар сони 5 мингдан ошгани маълум бўлди
21:42 / 23.09.2024
Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
09:50 / 21.09.2024