Спорт | 07:46 / 12.02.2017
7199
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. Маненинг дубли «Ливерпуль»га 2017 йилдаги илк ғалабани келтирди

Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ливерпуль» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

Садио Мане томонидан икки дақиқа ичида киритилган голлар Юрген Клопп жамоасига 2016 йилнинг 31 декабридан буён премьер-лигадаги илк ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 49тага етди ва улар 4-ўринга кўтарилиб олди. «Тоттенҳэм» эса 50 очко тўплаган ва «Арсенал» билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

АПЛ, 25-тур

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:0 (2:0)

Голлар: Мане (16, 18).
Ливерпуль: Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Коутиньо (Жан, 77), Лаллана, Фирмино, Вейналдум, Мане (Александер-Арнолд, 90), Лейва (Клаван, 82), Хендерсон.
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Эриксен (Уинкс, 68), Ваньяма, Дембеле (Сиссоко, 77), Дайер, Алли, Сонг Хёнг Мин (Янссен, 82), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сонг Хёнг Мин (28), Хендерсон (53), Матип (56), Кейн (67), Милнер (68), Уинкс (71), Дайер (78), Алдервейрелд (83)

Мавзуга оид