Жаҳон | 20:04 / 12.02.2017
14809
1 дақиқада ўқилади

Москва аэропортларида 19 рейс бекор қилинди ва ушланиб қолди

Фото: ntv.ru

Москва аэропортларида 12 февраль, якшанба куни 9 рейс бекор қилинди, яна 10 рейс ушланиб қолди. "Яндекс.Расписание" сервиси маълумотлари шундан далолат беради.

Маҳаллий вақт билан соат 15:10 ҳолатига кўра, Домодедово аэропортида тўрт рейс, Шереметьевода беш рейс бекор қилинди. Шунингдек бу аэропортларда 9 рейс ушланиб қолган. Внуковода ҳам бир рейс ушланиб қолган. 

Пойтахтда бугун эрталабдан кучли қор ёғди. Об-ҳаво ҳарорати - 0 даража атрофида. 

Мавзуга оид