Жаҳон | 00:40 / 12.02.2017
9120
1 дақиқада ўқилади
Полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинида автомобилларга ўт қўймоқдалар
Францияда полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинидаги Бобиньи шаҳарчасида автомобилларга ўт қўймоқдалар, деб хабар бермоқда RT телеканали.
Норозиликларда ўнлаб одамлар иштирок этмоқда. Улар қўлларида "Тео учун адолат" деган плакатларни кўтариб олишган. Гап полиция ходимлари томонидан жинсий зўравонликка учраган йигит ҳақида кетмоқда.
Парижда оммавий норозиликлар 6 февралда полиция 22 ёшли марокашлик йигитни ушлагандан кейин бошланган. Йигит гиёҳванд моддалар сотишда гумон қилиниб, полиция бўлимига олиб кетилган ва у ерда дўппосланиб, зўрланган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан 4 нафар полициячига айблов қўйилган.
Мавзуга оид
08:31
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
13:05 / 09.11.2024