Спорт | 08:42 / 13.02.2017
21003
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 1 йил: 25 миллион евро маош эвазига нима қилинди?

Аргентиналик футболчи Эсекьель Лавесси Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клубида ўтказган бир йиллик фаолияти давомида биронта ҳам тўп киритмай, 20 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ ишлаб олди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Аргентиналик ўз жамоаси учун фақатгина 10та беллашувда майдонга тушган. У бу учрашувларда рақиб жамоа дарвозасига битта ҳам гол кирита олмади.

Лавесси июнь ойида Америка кубоги-2016 турнирининг ярим финалида киритилган тўпни нишонлай туриб қўлини синдириб олганди. У ўшанда мусобақанинг финалини ўтказиб юбориб, қайтиб келгач эса «Хэбэй Чайна Форчун» захира ўриндиғига муқим ўрнашди. 

Маълумот учун, Лавесси Хитойга 2016 йилнинг 12 февраль куни кўчиб ўтганди.

Мавзуга оид