Ҳиндистонда одамхўр йўлбарс ушланди
Ҳиндистонда олти кишини ўлдирган йўлбарс ушланди, деб хабар бермоқда Metro нашри.
Унинг маълумотига кўра, йиртқич Пилибхит округидаги қўриқхонадан тахминан тўрт ой муқаддам қочиб кетган. У ўшандан бери яқин атрофдаги қишлоқлар атрофида озиқ излаб юрган, январда эса одамларга ҳужум қила бошлади. Йиртқичнинг аксарият қурбонлари очиқ ҳавода ухлаётган бўлишган.
11 февраль куни йўлбарс округдаги қишлоқлардан бирини қўриқлаб ўтирган шахсга ҳужум қилди. Шундан сўнг маҳаллий фуқаролар болта ва таёқлар билан қуролланиб, жониворни қидиришга қарор қилишган. Улар бунинг учун қўшни майдонларни ўраб олиб, шакарқамиш экинларини тракторлар ёрдамида ер билан битта қилиб ташлашди.
Йўлбарс бир неча соат ўтиб топилди – у ўлдирилган эркакни ейиш билан машғул бўлган. Йиртқичга ухлатувчи восита билан тўлдирилган махсус ўқлар отилди, сўнгра уни катта қафасга жойлаб, Лакхнау шаҳридаги ҳайвонот боғига олиб кетишди.
Нашрнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолиси агарда йўлбарс ушланмаса 15 февралга режалаштирилган маҳаллий органларга сайловларни байкот қилиш билан таҳдид қилишган.
Мавзуга оид
14:25
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
23:11 / 27.09.2024
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
15:07 / 27.09.2024
Фестивал фожиага айланди: Ҳиндистонда 46 киши чўкиб кетди, уларнинг аксарияти болалар
22:19 / 24.09.2024