Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан бориши мумкин
2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради, деб хабар берди Sputnik.
Ушбу ташриф Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ўзбек ҳамкасбини меҳмонга шахсан таклиф этгани туфайли режалаштирилмоқда. Sputnik’нинг Тошкентдаги Қозоғистон дипломатик ваколатхонасига асосан ёзишича, ташриф давомида икки томонлама стратегик шериклик бўйича кўплаб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шу тариқа, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик, ҳудудлар даражасидаги ўзаро алоқалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
"Ўзаро муносабатларимиз динамикаси 2016 йилнинг охири ва 2017 йилнинг бошларида жуда фаоллашди. Бизда ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор масалалар пайдо бўлгани табиий. Бу жиҳатдан икки давлат раҳбарининг учрашуви жуда муҳим ва ўз вақтида", - дея айтиб ўтган Қозоғистоннинг Ўзбекистонда жойлашган элчихонасидаги манба.
Бундан ташқари, суҳбатдошнинг сўзларига кўра, яқин орада бир қатор икки томонлама учрашувлар ва ташрифлар ҳам режалаштирилган. Хусусан, янги мудофаа ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича вазирлик вакилларидан ташкил топган қозоқ делегацияси Ўзбекистонга келмоқчи. Шунингдек миллий темир йўл операторлари делегацияларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтиши керак.
Бироқ, элчихона вакилининг хабар беришича, икки томонлама ташрифлар ичида биринчи бўлиб ҳудудлар раҳбари даражасидаги учрашувлар амалга оширилиши мумкин. Хусусан, март-апрелда Навоий ва Жиззах вилояти ҳокимларининг Қозоғистонга ташрифи режалаштирилган. Томонлар Навоий ва Жиззахдаги эркин-иқтисодий зоналар доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятларидан бўлган ишбилармонлар билан ҳамкорликни муҳокама қилишади.
Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024