Жаҳон | 10:01 / 14.02.2017
14259
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг маслаҳатчиси Россия билан алоқалари бўйича можародан кейин истеъфога чиқди

© AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн ўз постини тарк этган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда CNN хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, унинг истеъфосига Россия билан алоқалари сабаб бўлган.

Ўтган ҳафтада Америка контрразведкаси Майкл Флинниннг Россия билан «алоқалари» юзасидан текширув ўтказди.

Ундан олдинроқ Washington Post нашри истеъфодаги генерал-лейтенант, мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ директори бўлган президент маслаҳатчиси ўтган йилнинг декабрида Россия элчиси Сергей Кисляков билан Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилгани ҳақида хабар берганди. Унинг Россия томони вакиллари билан анча аввалроқ бўлган алоқалари бўлгани айтилди.

Кейинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бундай мулоқот бўлиб ўтгани ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди.

Маълумот учун, Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонгач, ўтган йилнинг декабрида сайловлардаги собиқ рақиби Ҳиллари Клинтон тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатгани учун ўтиш маъмурияти ходимларидан бирини ишдан бўшатганди. Бу Майкл Флиннинг ўғли эди.

Мавзуга оид