Жамият | 19:14 / 15.02.2017
5033
1 дақиқада ўқилади

Елизавета II твиттер аккаунти юритилиши учун йилига 30 минг фунт тўлайди

Буюк Британия қироличаси сайтида янги ходимлар қидирилаётгани ҳақида эълон жойлаштирилди.

The Sun таблоидида ёзилишича, қиролича "илғор ва ҳаракатчан жамоага қўшилиш"ни таклиф этган ва янги мутахассис бу жамоада ўсишга эришишига ваъда қилган.

Қироличанинг твиттердаги микроблогини юритиши, унинг ташрифлари тафсилотларини жойлаштириб бориши, у иштирок этган турли маросимлар, қироллик хонадонига оид маълумотларни ижтимоий тармоқларда пост қилиб тарқатиши, шунингдек, Facebook ва YouTube’да видеоларни жойлаштириши керак бўлади.

Ходимга йилига 30 минг фунт тўланиши айтилган.

Айни вақтда Елизавета II’нинг твиттердаги аккаунтида (@RoyalFamily) 2,77 млн фолловер тўпланган.

Мавзуга оид