Ўзбекистон | 11:18 / 15.02.2017
53448
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи қачон бўлиши ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойининг дастлабки ўн кунлигида Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги айни вақтда Тошкентда бўлиб турган россияликлар делегациясига асосланиб маълумот берган.

«Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи апрель ойининг биринчи декадасига мўлжалланмоқда. Тахминан бу ташриф 5 апрель куни амалга оширилади, аммо бу маълумот ҳали расман тасдиқланмади», — деган манба.

Унинг қайд этишича, ҳукуматлараро комиссия мажлиси 15 февраль куни бўлиб ўтади ва унда Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари кўрилади.

Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Давлат думаси вакиллари билан ҳам учрашади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид