Жаҳон | 20:18 / 16.02.2017
11005
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев Еврокенгаш раҳбари билан ўз ворисини муҳокама қилди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Европа кенгаши раиси Дональд Туск билан Қирғизистонда ўтадиган президентлик сайловлари масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Атамбоев матбуот хизмати маълум қилди.   

"Умид қиламанки, сиз кейинги президент ва ворисингиз ким бўлишини билсангиз керак", деб айтган Туск.

Қирғизистон президенти бунга рад жавобини берган. 

"Қирғизистонда президентлик сайловлари жорий йил ноябрь ойининг 3-якшанбасида бўлиб ўтади. Бироқ мен янги президент ким бўлишини билмайман", деб айтган Атамбоев. 

Мавзуга оид