Спорт | 02:53 / 16.02.2017
22533
2 дақиқада ўқилади

Чемпионлар лигаси. Крооснинг голи "Реал"га "Наполи" устидан ғалаба келтирди

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал Мадрид" ўз уйида "Наполи"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди: 8-дақиқада Инсинье узоқ масофадан гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Бензема ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлимнинг бошида Кроос Роналду узатиб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 54-дақиқа Каземиро ҳужумдан қайтган тўпни тўхтатмай туриб дарвозага йўллади ва ажойиб голга муаллифлик қилди. 

Реал Мадрид – Наполи 3:1 
Голлар:
0:1 – 8 Инсинье, 1:1 – 18 Бензема, 2:1 – 49 Кроос, 3:1 – 54 Каземиро.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Пепе, 71), Модрич, Каземиро, Кроос, Хамес (Васкес, 76), Роналду, Бензема (Мората, 82).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Зелиньски (Аллан, 75), Кальехон, Ҳамшик (Милик, 84), Инсинье, Диавара.
Огоҳлантиришлар: Рамос (17), Зелиньски (38), Модрич (52), Мертенс (76).

Мавзуга оид