Спорт | 23:28 / 17.02.2017
10850
1 дақиқада ўқилади
«Арсенал»да энди аҳвол аввалгидек эмас. Фанатлар бош кўтаришди
«Арсенал» клуби мухлисларининг бир қисми ЕЧЛ доирасидаги «Бавария»га қарши 1/8 финалнинг жавоб ўйинига (дастлабки учрашув — 1:5) бойкот эълон қилишга қарор қилишди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.
Манба хабарига кўра, Мюнхендаги ўйин бошланишидан олдин, 7 март куни бўлиб ўтиши керак бўлган Лондондаги ўйин чипталари сотиб тугатилган. «Арсенал»нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятидан кейин стадионнинг 18 секторида чипталар яна сотила бошлангани маълум бўлган.
Қайд этилишича, бир гуруҳ фанатлар «Эмирейтс» стадиони кассаларига чипталарни қайтаришни бошлаган. Улар шу орқали жамоанинг ўйинидан ва бош мураббий Арсен Венгернинг ишидан норози эканини билдиришган.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024